Косонсой туманидаги миллий маданият марказида «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси Чори Мирзаев ҳамда туман ҳокими Дилмурод Қодиров маҳаллий тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда тадбиркорларининг лойиҳалари ва уларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоли масалалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестицион жозибадорлигини ошириш, тадбиркорларга кенг имконият ва қулайликлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш борасида фикр алмашилди.
Очиқ мулоқот жараёнида тадбиркорнинг банк хизмати билан боғлиқ турли масалалардаги таклиф ва ташаббуслари, мурожаатлари эшитилди ҳамда ҳал қилиш бўйича масъул мутасаддиларга зарурий топшириқ берилди.






