Маълумки, ҳозирги мавсум қишлоқ хўжалиги учун энг долзарб пайт ҳисобланади. Эртанги мўл ҳосил шу даврдаги ҳаракатга боғлиқ.
Бугун Косонсой тумани Қуқумбой ММТП ҳудудидаги “Мусо ариқ тонги” фермер хўжалиги дала майдонида яхши ниятлар билан 2024 йил ҳосили учун жонлиқ сўйилиб дуо фотиҳалар билан чигит экиш бошланди.
Унда иштирок этган туман ҳокими Дилмурод Қодиров чигит экиш мавсумини қисқа кунларда сифатли олиб бориш бўйича тадбирлар режаси билан ўртоқлашиб, йиғилганларга ўтган мавсумдаги камчиликлар айтиб ўтилди ва барча вазифалар белгилаб берилди.
Ҳозирда туман бўйлаб барча секторларда ҳудудий штаблар ташкил этилган бўлиб, тузилган 13 та отряд томонидан ер тайёрлаш, экиш ишлари давом этяпти. Маълумот учун туманда 2024 йил ҳосили учун 3806 гектар чигит экиш режалаштирилган.
Шунингдек, семинарда ҳозирги кунда долзарб бўлган ғалла парвариши, уни бегона ўтлар ва занг касаллигига қарши курашиш ҳамда дала маданияти ишларини жойларда намунали даражада ташкил масалари муҳокама қилинди.






