“Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. (https://president.uz/uz/lists/view/7105)

Қувонарлиси, мукофотланганлар орасида Косонсой туманидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг ижтимоий хизматларни ташкиллаштириш бўйича мутахассиси, туман Кенгаши депутати Абдуллаев Жавлонбек Абдуқаюм ўғли ҳам бор.

Ҳамюртимиз Президентимиз томонидан 🎖"Жасорат" медали билан тақдирланди.

▫️Бугун Наманган вилояти мусиқали драма театрида ўтказилган байрам тадбирида Жавлонбек Абдуллаевга вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов томонидан медаль топширилди.

Жавлонбекни ушбу юксак мукофот билан муборакбод этамиз.

Косонсой туманида амалга оширган хайрли ишларда, хусусан, туманнинг ижтимоий-иқтисодий юксалишида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган Жавлонбек Абдуллаевни туманимиз аҳли эътироф этади.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати