Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодировнинг туман аҳлига байрам табриги

📌 Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!

▫️Қадрли, туманимиз аҳли!

▫️Аввало, Сиз азизларни, сиз орқали барча юртдошларимизни юртимизга қутлуғ қадамлари билан кириб келаётган, баҳор, яшариш ва янгиланиш рамзи, шарқона янги йил Наврўзи олам билан самимий муборакбод этаман!

Халқимиз асрлар давомида одамларни маънан бирлаштирувчи, улар қалбида эзгу фазилатларни янада мустаҳкамловчи, инсонийлик, меҳр-мурувват ғояларини ўзида мужаcсам этган Наврўзни қут-барака ва тўкинчилик байрами сифатида нишонлаб келмоқда.

Бу йилги Наврўз тантаналари юртимизда, «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!» деган эзгу шиор остида ўзгача бир руҳда, янгиликларга бой, халқ сайли тарзида ташкил этилмоқда.

Бу йилги айёмнинг муборак Рамазон ойида нишонланаётганлиги ҳам барчамиз учун Яратганнинг яна бир туҳфасидир.

Мана шундай хосиятли, тилаклар ва эзгу амаллар ижобат бўладиган онларда Сизларга, аввало, мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт-саодат, шарафли вазифангизда улкан муваффақиятлар ёр бўлишини тилайман.

▫️Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

✅ Наврўз байрами барчамизга муборак бўлсин!