Бугун Косонсой туманида «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!» бош ғоя асосида шиори остида миллий анъаналаримиз, Наврўз байрами қадриятларимизни акс эттирувчи сайл ўтказилди.

Сайлда Косонсой туман ҳокимининг ташаббуси билан IT-йўналишига оид стартап-ғоялар, муаммоларга ахборот технологияларини қўллаган ҳолда ечим топиш ҳамда креатив ғояларни аниқлаш бўйича 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар ўртасида "Startap loyihalar 2024" танлови ғолиблари тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Наманган вилояти ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Ахунбабаев иштирок этиб, Косонсой туманида ахборот технологияларини ривожлантириш борасида илгари сурилаётган ташаббуслар, бугун улар миқёси тобора кенгаяётгани хусусида фикр билдириб, танлов ғолибларини табриклади.

Стартап лойиҳалар танлови ғолибларига ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Маълумот учун, танлов веб дастурлаш, мобил дастурлаш, анимация дизайн, ёшларга IT таълим бериш йўналишларида бўлиб ўтди.