Юртимиз бўйлаб халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган хотин-қизлар фаолиятини тарғиб этиш мақсадида «Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз!» шиори остида маданий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 18 март куни Косонсой тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 9-сонли мактабда Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти Б.Бердиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Т.Маткаримовлар иштирокида маданий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Мактаб ўқувчиларининг оналари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда буюк она сиймосига, мўътабар аёл зотига эътибор кундан кунга ривожланиб, хотин-қизлар учун эркин, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш- давлатимизда энг устувор вазифаси этиб белгиланганлиги алоҳида таъкидланди.