Бугунги муқаддас Рамазон кунларида ўзини мусулмонман деган киши борки саховат кўрсатиш, инсонпарварлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик каби олижаноб туйғуларга асосланган ислом дини мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, қўни-қўшни маҳалладошлари холидан хабар олишга, эҳтиёжмандларга мурувват қўлини чўзишга, бир-бирига ўзаро меҳр-оқибат кўрсатишга ошиқмоқда.
Бу анъана Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ташаббуси билан ҳудудлардаги барча масжидлар имом-хатиблари бошчилигида давом этмоқда.
Бугун, Косонсой бўйлаб барча масжидлар имом-хатиблари бошчилигида ҳамкор ташкилотлар, шунингдек, туман "Инсон" марказининг маҳаллалардаги ижтимоий ходимлари билан биргаликда "Рамазон - меҳр-мурувват, хайр-саховат ойи" шиори остида йўқлов тадбирлари амалга оширилди. Унда эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга озиқ-овқат махсулотлари етказилди.
Шунингдек, йўқлов тадбирлари давомида ифторлик дастурхони устида элга тинчлик, одамларга меҳр-оқибат тилаб дуолар қилинди.






