Тинч ва осуда юртга байрамлар, фаровон кунлар ярашади. Кўчаларимиз, хонадонларимиз ободлиги эса кўнгилларга янада ёруғлик, сокинлик келтиради.
Бугун, эрта тонгдан яқинлашиб келаётган "Наврўз" умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўриш Косонсой туманидаги барча маҳаллалар марказий кўчалар қирғоқлари, уйлар атрофларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, хонадонлар деворлари, дарахтларни оқлаш, қуриган шохларини буталаш, экинзорларни ҳазонлардан тозалаш, йўл бўйларидаги ноқонуний қурилмалар ва бошқа объектларни бартараф қилиш ишлари бажарилмоқда.
Ободончилик ишларида аввало, аҳоли вакиллари фаоллигини ошириш халқимизга хос бўлган ҳашар йўли билан фуқароларнинг ўз ҳонадонлари атрофларида тозалов ишларини амалга оширишга эътибор қаратилмоқда.






