Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятини таҳлил қилди. (https://namhaqiqat.uz/siyosat/tanidiy_utgan_yiilishda_hokim_yordamchilari_faoliyati_tahlil_ilindi.html)
Видеоселектор тарзида ўтган муҳокама йиғилишида вилоят секторлари раҳбарлари, дахлдор ташкилотлар мутасаддилари, ҳудудий студияларда шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда барча МФЙлардаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.
«Маҳалла тизимига эътибор кучайган. Бугун тамомила бошқача, янгича услубда иш юритиш лозим. Маҳалла еттилиги қанчалик аҳамиятга эга бўлса, унинг асосий бўғини ҳисобланган ҳоким ёрдамчилари ишида ҳам ўзгариш сезилиши даркор. Айниқса, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорлар сафини кенгайтириш, хуллас, олдига қўйилган вазифани сидқидилдан бажариши учун ватанпарварлик, фидойилик талаб этилади», — дея таъкидлади вилоят ҳокими.






