Таниқли тележурналист Ўғилой Набижоновна Болтабоева Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси "Медиа маркази" раҳбари этиб тайинланди.
Иқтидорли ижодкор Ўғилой Болтабоева Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Мутахассислиги журналист.
Меҳнат фаолияти давомида "Ўзбекистон" телеканали "Ахборот" информацион дастури муҳаррири, "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Парламент вақти" танқидий-таҳлилий кўрсатуви муаллифи, Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби, "Ўзбекистон 24" телеканалининг Наманган вилоятидаги мухбири сифатида самарали фаолият юритган.
Тиниб-тинчимас, ўз касбининг фидойиси саналган Ўғилой Болтабоева Президент фармонига асосан "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган.






