Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги “Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 649-сонли қарори 40-боб, Қурилиш объектларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари 1-§. Умумий қоидалари 823 банди талабларига асосан, Қурилиш объектларида (ҳудуд, бино, иншоот, қурилиш ишлари олиб борилаётган иморат ва қурилма, қайта таъмирлаш, функционал вазифасини қайта ихтисослаштириш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, қайта тиклаш, модернизация қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш) ишлаб чиқариш, омбор ва ёрдамчи бино ва иншоотларни жойлаштириш қурилиш бош режасига мос бўлиши шартлиги кўрсатиб ўтилган, шунга кўра Косонсой туманида 2024 йилда қурилаётган ва реконструкция қилинаётган йирик қурилиш объектларида “Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазият (ёнғин)ларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат килиш” бўйича объект раҳбари ва ходимларнинг тайёргарлиги ва амалий кўникмаларини ошириш мақсадида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 7 февраль куни ҳафтанинг ҳар чоршанба куни ўтказиладиган “Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни”ни ўтказиш бўйича алоҳида режа ишлаб чиқилиб Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва раҳбар ходимлар иштирокида туманнинг Гулобод МФЙ худудида янгитдан барпо этилаётган 400 қатновга эга туғруқхона биносида маскан ишчи ва хизматчи ходимлари билан профилактик тарғибот тушунтириш ишлари олиб борилиб соҳага оид йўриқномалар берилди.
Тадбир давомида объектда фавқулодда вазият (ёнғин)ларни олдини олишга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилганлиги, қурилиш ишларини олиб бораётган қурилиш ташкилоти томонидан фуқаро мухофазаси тузилмаларини ташкил этилганлиги, объектда фавқулодда вазият (ёнғин)лар содир бўлганда объект фуқаро мухофазаси тузилмаларини ҳаракатини, юзага келган вазият бўйича тегишли хизматларга хабар бериши, вайрона остида қолган қурувчини қидирув ва қутқарув ишларини ташкил этилганлиги, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганлиги, юзага келган фавқулодда вазият (ёнғин)лар оқибатларини бартараф этиши ва бошка зарурий тадбирлари амалга оширилганлиги бўйича сухбатлар ўтказилди. Бундан ташқари туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ҳозирги кунда барча қурилиши режалаштирилаётган биноларда ёнғин ва фавқулодда ҳолатларни олдидини олиш мақсадида, ҳар бир бинода ёнғинга қарши оралиқ масофа қолдириш ва ёнғинга қарши девор қурилиши, ёнғин ўчириш автомобили эркин харакатланиши учун қаттиқ қопламали йўл билан таъминланиши, зарурий ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозланиши ва бошқа бир қатор зарурий чора-тадбирлар амалга оширилиши борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Зуҳриддин Абдураҳмонов,
Косонсой тумани ФВБ катта инспектори, капитан






