Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, одамлар билан билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида фуқаролар қабуллари ўтказилиб келинмоқда.

Бугун 1-сектор ҳудудидаги “Кушон” маҳалласида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров туман ҳокими ўринбосарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, соғлиқни сақлаш, бандлик, ер, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид 20 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.

Қабул давомида барча мурожаатлар тегишлича ўрганилди ва аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.