Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2023 йилнинг 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилган эди.
Мазкур йиғилишда “Илм-фан, таълим ва тарбия, маънавият биз учун устувор масаладир”, - дея алоҳида таъкидлаган эди давлат раҳбари.
Мазкур йиғилиш мазмунини кенг тарғиб этиш мақсадида Косонсой туманида таниқли ижодкорлар, маънавият тарғиботчилари иштирокида “Янги ҳаёт учун-янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” мавзусида маънавий-маърифий, тарғибот тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири туман Маданият бўлимида ташкил этилди. Тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Э.Зоиров, Диний қўмитанинг туман бўйича бош мутахассиси Ш. Бойбобоев, ИИБ ТҚКБ ходими Б. Устабобоевлар иштирок этиб, Давлатимиз раҳбарининг Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар, юрт тинчлиги, маҳалла ободлиги, ёшлар тарбиясида бажарилиши лозим бўлган муҳим ишлар бўйича атрофлича маълумот бердилар.
Шунингдек, бўлимда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш муҳим масала эканлигини таъкидлаб ўтдилар.






