Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров туман Мудофаа бўлимида ёшлар етакчилари ва масъуллар билан учрашди. Учрашув давомида ҳар бир маҳалладаги ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшлар билан профилактик суҳбат ўтказиш, уларнинг мурожаатларини ўрганиш ва амалий кўмак бериш борасида етакчиларга тегишли топшириқлар берди.

Учрашувдан сўнг, туман ҳокими бўлимда яратилган шароитлар билан танишди. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан маскан ишчи-ходимлари билан суҳбатлашиб, мазкур камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Бундан ташқари кўрикдан ўтишга келган ҳарбий хизматга чақирилувчи ёшлар билан ҳам мулоқот қилган туман ҳокими уларнинг келгуси ҳаётларида зарур бўлган фикр-таклиф ҳамда тавсияларини берди.