Тадқиқотларга қараганда, ҳар бир бола ўзига хос қобилият билан туғилар экан. Қобилиятнинг шаклланиши эса кўп жиҳатдан уни ўраб турган муҳитга, бола билан шуғулланишга боғлиқ. Қобилият эгасини тўғри йўлга солиш, уни ривожлантиришда, интеллектуал қобилиятларнинг ўзига хос равишда қарор топиши учун уни меҳнат қилишга ўргатиш зарур.

Косонсой тумани марказидаги "Loko" кафесида "Озод" маҳалласининг ёшлар етакчиси ташаббуси билан маҳалла ёшлари ўртасида шеърхонлик мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада маҳалла ёшлари ўзлари ёд олган, ижод қилган намуналардан сўз олиб, ижодкорларни ром этишди.

Тадбир якунида фаол иштирок этган ва ғолиб бўлган ёшларга ажойиб совғалар тақдим этилди.

- Бош мақсадимиз ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятларини юксалтириш орқали уларни бугунги кунга муносиб ёшлар қилиб тарбиялаш, - дейди маҳалла ёшлар етакчиси.