Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ишчи гуруҳи, вилоят Халқ қабулхонаси вакиллари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Косонсой тумани 3-сектор ҳудудида жойлашган “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” давлат дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Хусусан, маҳаллада “хонадонбай” ўрганиш давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, аҳолини яшаш тарзи, даромад манбаи, томорқа маданияти, иш билан бандлигига ўрганилиб, аҳоли учун шарт-шароит яратиш, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Ишчи гуруҳ вакиллари аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида қурилиши режалаштирилаётган қурилиш манзили ва лойиҳалари билан танишишди.

Шунингдек, мазкур маҳаллада амалга оширилиши керак бўлган ишлар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмаларни берилди.