14 январь - Ватан ҳимоячилари куни  муносабати билан Косонсой туман спорт мактаби мураббийи, тажрибали ва кўплаб йигит ва қизлар устози Ғайбуллаев Фарҳодхон Зиёвиддинович  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги 5012-сонли қарорига асосан  таъсис этилган "Куч адолатда" халқаро кўкрак нишони билан тақдирланди.

Фарҳодхон Ғайбуллаев 1973 йил Косонсой тумани туғилган. 1997-2006 йилларда Косонсой туман спорт мактабларида раҳбарлик қилган.  30 йиллик меҳнат стажига эга. Спорт соҳасида самарали иш ташкил этганлиги ва ташаббускорлиги туфайли шогирдлари республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.

Биз Фарҳодхон Зиёвиддиновичнинг кейинги фаолиятларида зафарлар тилаб қоламиз.