Маҳалла халқ билан давлат ўртасидаги кўприк бўлиши керак. Одамларнинг қувонч-у ташвишидан доимо хабардор бўлиш маҳалланинг вазифасидир.Ш.Мирзиёев

▫️Мамлакатимизда маҳалларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техник базасини яхшилаш ҳамда амалий кўмак бериш борасида мутлақо янгича тизим йўлга қўйилмоқда. Давлат раҳбарининг тегишли Фармони ҳамда Қарори асосида маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари ва Ўзбекистон маҳаллалари Уюшмаси ташкил этилмоқда.

Косонсой тумани ҳокимлигининг мажлислар залида айни шу мақсадда ташкилланган тадбирда Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича туман кенгаши аъзолари, ҳамкор ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишнинг кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сон Қароридан келиб чиқадиган устувор вазифалар, Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган маҳалла тизими фаоллари зиммасидаги устувор вазифалар, Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Наманган вилояти кенгаши ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегатларни сайлаш тўғрисида масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фаолларнинг фикрлари тингланиб, бир қатор масалалар кўриб чиқилди ҳамда Наманган вилояти кенгаши ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегатлар сайланди.