Косонсой туманидаги "Жар", "Қорасув", "Ўзбекистон" маҳаллаларида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида "Маҳаллада дув-дув гап" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари А.Шералиев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Исақов, Диний қўмитанинг туман бўйича бош мутахассиси Ш. Бойбобоев, Аббосхон қози жомеъ масжиди имом хатиби Р.Болтабоев, "Тарғибот" гуруҳи аъзоси Б.Ҳасановлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар буюк истиқлолимизнинг халқимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, юртимизни ҳар томонлама эркин, обод ва фаровон яшаши бу давлат мустақиллигидир, айнан миллий мустақиллик эл-юрт учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш, шу жумладан, ҳаётнинг турли соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб, эришаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаи бўлиб келаётганлиги тўғрисида таъкидладилар, ватан, мустақилликни тараннум этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди.