Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Косонсой туманида бўлиб, мазкур объектда бажариладиган ишлар билан танишди.

📌 1-босқичда: ▫️Косонсой тумани марказий ўйингоҳи бино-иншоотларини реконструкция қилиш объектининг 1-босқичида тендер савдоларига асосан 5 823,586 млн. сўмга «Кушон бинокор қурилиш» хусусий қурилиш корхонаси лойиҳаларини қабул қилган.

Ҳозирда пудратчи томонидан 1 050,0 млн. сўмлик жумладан, объектдаги 2 қаватли меҳмонлар томошогоҳини демонтаж қилиш, эшик деразаларни ўрнатиш, сувоқ ишлари электр кабелларини тортиш ишлари якунланиб, бино ригел калонналарини кучайтириш, ички пардозлаш ишлари бажарилмоқда.

📌 2-босқичда: ▫️Икки қаватли мавжуд маъмурий бино, ётоқхона ва ошхона жойлашган биноларини таъмирлаш, ўриндиқлар ости (под трибуна) ёрдамчи (қозонхона ва омборлар) хоналарини таъмирлаш ва бошқа шу каби ишларга 11 100,0 млн. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

📌 3-босқичда: ▫️ПФЛ талабларига жавоб берадиган футбол майдонини тайёрлаш, суғориш тизимини яхшилаш ҳамда ёпиқ дренаж, замонавий майса экиш ишлари бажарилиш режалаштирилган бўлиб, ушбу ишлар учун тахминий қиймати 5 476,8 млн. сўм маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Вилоят раҳбари жараённи тезлатиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.