Жорий йилнинг 27 декабрь куни Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан оталиққа олинган Косонсой туманидаги «Нурли маскан» мактаб интернати болажонлари учун байрам дастурхони ташкил этишди.
Бошқарма бошлиғи, туман сектор раҳбарларининг иштирокида ташкил этилган байрам тадбирида «Нурли маскан» ўқувчилари, тарбиячи-ўқитувчилари ва болажонларнинг ота-оналари тантанали кутиб олинди. Дастлаб йиғилганларга байрам табриги ўқиб эшиттирилди, самимий табриклар йўлланди.
Шундан сўнг, Бошқарма бошлиғи ва туман сектор раҳбарлари томонидан ҳар бир болажонга байрам совғалари тақдим этилди. Байрамона куй-қўшиқлар даврага янада кўтаринкилик бағишлади, Ички ишлар органлари ходимлари билан шўх рақсларга тушган болажонларнинг кичик кўнгиллари тоғдек кўтарилди.






