Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан келиб тушган ҳеч бир масала беэътибор қолдирилмади. Косонсой туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров, ҳоким ўринбосарлари, тегишли идоралар ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ўтган бугунги қабулда мурожаатчиларнинг шикоятлари, таклиф ва истаклари ўрганилиб, муаммолар ечимга келтирилди.
Қабулда фуқаролардан уй-жой, саломатлигини тиклаш, кўмир, йўл ва электр таъминотини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Уларда билдирилган масалаларнинг аксарияти шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ечими вақт талаб этадиган масалалар масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.






