Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Шухрат Алиевнинг Косонсой тумани «Намуна» маҳалласида яшовчи аҳолининг яшаш ва турмуш шароитларини ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида сайёр қабули ташкил этилди.

Навбатдаги ўтказилган сайёр қабул давомида жами 22 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан турли хил масалаларда 22 та мурожаатлар қабул қилинди.

Мурожаатлар йўлнинг серқатнов қисмини транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини қайд этувчи мослама билан жиҳозлаш, янги электр таянч устунлари ўрнатиш ва электр тармоғи тортиш, арзонлаштирилган нархда кўмир, шунингдек ID карта олиш ҳамда бошқа масалаларда келиб тушди.

Мазкур мурожаатларнинг 16 таси жойида ҳал этилиб, муддат талаб этадиган мурожаатлар масъулларга бириктирилди ва ижроси алоҳида назоратга олинди.