Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан Косонсой тумани секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Туман ҳокими Дилмурод Қодиров навбатдаги сайёр қабулини 1-сектор ҳудудидаги "Обод" маҳалласида ўтказди.

Қабул давомида маҳалла фуқаролар йиғини, тегишли ташкилотлар масъуллари иштирок этишди. Ҳудуд аҳолисидан келиб тушган турли масалалардаги мурожаатлар биргаликда тингланди. Ечимини кутаётган муаммоларни ҳал этиш чоралари белгиланди. Ҳар бир масаланинг қаноатлантирилиши назоратга олинди.